Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПҚ–2840-сон Қарори билан Иқтисодиёт вазирлиги тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Иқтисодиёт вазирлиги жойларда фаолиятни фаоллаштиради
Иқтисодиёт вазирлиги жойларда фаолиятни фаоллаштиради
04.04.2017
Эслатиб ўтамиз, 22.02.2016 йилдан йиғма бошқармалар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмаси таркибида эди.
Лавозимга тайинлаш ва ундан озод этишнинг қуйидаги тартиби тасдиқланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири – иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда Жўқорғи Кенгес томонидан;
- вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқлари – тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда иқтисодиёт вазири томонидан;
- туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари – иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда, шунингдек тегишли туман ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларининг бошлиқлари томонидан.
Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасига қўшимча 12 та штат бирлиги ажратилиб, ушбу бош бошқарма иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсундирилди.
Қарор билан кўрсатиб ўтилган бўлинмаларнинг асосий вазифалари, шунингдек, уларнинг тузилмалари, ходимларининг чекланган сони ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- ОТМга киришда тестлар сифати оширилади
- Мактабгача таълим вазирлигининг ваколатлари ва масъулияти низомда кўрсатилди
- Фан ва технологиялар агентлиги ва Давлат комиссияси тугатилади
- Дарёлар тошқинларга қандай тайёрланади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
- ФВВ учун импорт ускуналар – энди тендерсиз
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди
- «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (Кўчирма)
- Раҳбар қандай қилиб бухгалтерни назорат қилсин
- Букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
- «Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)