Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинНазорат қилинадиган чет эл компанияларининг активлиги қандай ва нима учун аниқланадиКорхонада ЭҲАни жорий қилишни нимадан бошлаш керакХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинми

Иқтисодиётни ривожлантириш вазирлигининг вазифалари кенгайтирилди

27.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 17.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6263-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан 26.03.2020 йилдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сон Фармонда баён этилган Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг асосий вазифаларига қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, вазирлик зиммасига давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • «Давлат функциялари – бизнес учун имконият» лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш;
  • хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.