Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС Товарлар импортида ҚҚС

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади

04.06.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинган бўлиб, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириш сиёсатини давом эттириш, шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган.

 

Фармонга асосан 2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдори 10 фоизга оширилади. Бунда қуйидагилар белгиланди:

  • ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 918 минг сўм;
  • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 минг сўм;
  • кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ойлик миқдори:
  • 360 минг сўм – 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун;
  • 275 минг сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун;
  • 165 минг сўм – оиладаги иккинчи фарзанд учун қўшимча;
  • 110 минг сўм – оиладаги учинчи ва ҳар бир кейинги фарзанд учун;
  • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 минг сўм.

 

Фуқароларга тўланадиган бошқа пенсия ва нафақалар миқдори ҳужжатга иловада келтирилган.

 

Шу билан бир қаторда 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилади.

 

Фармон билан қуйидаги базавий миқдорлар белгиланди:

  • 2025 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 минг сўм;
  • 2025 йил 1 августдан:
  • МҲТЭКМ (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори) – ойига 1 271 минг сўм;
  • БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) – 412 минг сўм.

 

Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини МҲТЭКМга мувофиқ ошириш, иш ҳақини унинг даражасидан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия этилди.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 03.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова