27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ишламаяпсизми – имтиёзларни қайтаринг
Ишламаяпсизми – имтиёзларни қайтаринг
25.01.2017

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин бир йил мобайнида ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда уларга имтиёз тақдим этилади: давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади. Аммо давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолиятини тугатса, фаолиятни амалга оширган барча давр учун, шу жумладан, имтиёзли 6 ой учун ҳам солиқ тўлаши зарур (СКнинг 375-моддаси).
Энди мазкур моддага киритилган қўшимчалар асосида ушбу норма битирувчи бўлган ЯТТнинг фаолияти уч ойдан кўп муддатга тўхтатиб турилганда ҳам қўлланилади.
Масалан, коллеж битирувчиси ЯТТ сифатида январь ойида рўйхатдан ўтди. Умумий қоидага кўра у январь ойидан июнь ойига қадар қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади. Аммо агар у фаолиятини, масалан, сентябрь ойида тўрт ойга тўхтатиб турса, январдан августга қадар бўлган давр, яъни фаолият амалга оширилган бутун давр учун солиқни тўлаши керак.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?