Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Истеъмолчилар коммунал хизматлар учун квитанциялар тўлдиришмайди

26.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 726-сон “Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

 

Истеъмолчининг бирхиллаштирилган ягона шахсий рақамидан фойдаланган ҳолда Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизими 2018 йил 1 августгача ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши даркор.  Бу Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, энергия таъминоти ташкилотларига топширилган. Ягона интегратор тизимнинг ишини ва узлуксиз фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш учун масъул ҳисобланади.

 

Биллинг тизими истеъмолчиларга ҳисоб тақдим этади ва ҳисобварақлардаги пулларни, уларни коммунал хизматлар етказиб берувчиларининг амалдаги тарифлари бўйича ўтказиш ва ҳисобдан чиқаришни назорат қилади. Шунингдек, унинг вазифасига ҳисоблагичларни бошқариш ҳам киради: истеъмолчиларга коммунал хизматлари кўрсатишни активлаштириш ёки блокировка қилиш.

 

Тизим воситасида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига интерактив хизматлар жорий қилинади. Масалан, электрон тўлов тизимлари.

 

Коммунал хизматлар етказиб берувчилари тизимга босқичма-босқич уланади:

  • 1.01.2019 йилгача – электр ва газ таъминоти;
  • 1.01.2021 йилгача – ичимлик сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17