Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

IT-паркнинг фаолият юритиш тартиби такомиллаштирилди

05.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 672-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда IT-парки Дирекциясига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида малакали мутахассисларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида тендер савдолари ўтказмасдан жалб қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилади. Энди Дирекция штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаши мумкин.

 

Қарор билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланди. Уларда Технопаркни ташкил этишни такомиллаштириш, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш, улар учун солиқларни ҳисоблаш, божхона таомиллари, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартиби белгиланди.

 

Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган шахслар билан ишлаш тартибини такомиллаштириш бўйича банд киритилди. ITни ривожлантириш соҳасида экстерриториаллик принципи асосида максимал даражада қулай шароитларни яратиш учун резидентлар республиканинг бутун ҳудудида жойлаштирилади.

 

Технопарк резидентларининг мақоми билан танишиш, Дирекция ва унинг резидентларининг ўзаро алоқада бўлиши учун юридик шахсларнинг ҳужжатлари, шу жумладан ҳисоботлар, хулосалар, бизнес-режалар ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш учун Дирекциянинг расмий сайти очилади.


 
Эксперт кенгашининг низоми аниқлаштирилади: у Дирекция ҳузурида ташкил этилган орган бўлиб, резидент мақомини олиш учун ариза берган юридик шахслар ва резидентларнинг бизнес-режаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар, илмий муассасалар, олий таълим муассасалари малакали мутахассислари ва бошқа мутахассислардан ташкил топади. Эксперт кенгашининг фаолият юритиш тартиби Дирекция томонидан белгиланади.

 

Қарорда молиялаштириш манбалари белгиланган. Молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:

  • Технопарк резидентларининг Дирекцияга ҳар ойлик жами даромадидан 1% миқдорида ўтказиладиган ажратмалари;
  • хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • Дирекцияга бириктирилган кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
  • халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;
  • стартап-лойиҳаларни венчур молиялаштириш натижасида олинган даромадлар;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари маблағлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қабул қилинган ҳужжатда Технопарк Дирекциясининг резидентларни рўйхатга олиш ишини ташкил этишнинг такомиллаштирилган схемаси келтирилган. Аризаларни кўриб чиқиш ва турли таомиллар муддатлари қайта кўриб чиқилган ва анча қисқартирилган.

 

Маълумот учун: Технопаркни тизимли ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи 2018 йилда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ҳиндистон Республикаси электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги Дастурий технологиялар парклари жамияти билан шартнома имзоланган пайтдан бошланган.

 

Сўнгра Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2019 йилдаги 17-сон қарори қабул қилинган, унда Технопаркни ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, ушбу йўналишдаги инновацион ишланмаларни рағбатлантириш назарда тутилган.

 

Кейинги босқичда, 2019 йил июлда Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 589-сон қарори қабул қилинди. Унда юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш, солиқлар ва божхона имтиёзларини қўллаш, стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама, шу жумладан венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланган.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум