Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Таъсисчининг ҳиссаси ёки совғасини ким баҳолаши керакФойдаланилмаётган товар белгисини амортизациялаш зарурми“Ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш ҳақида 10 та саволга жавобОртиқча солиқлар тўладингизми - давлатдан фоизлар оласизХизмат сафари гувоҳномаси керакми

Жаҳон банкининг Бизнес юритишнинг қулайлиги индексида Ўзбекистон ўз позициясини яхшилайди

25.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 21.09.2018 йилдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармонидан келиб чиқади.

 

Стратегиянинг бош мақсади мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий  этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ҳисобланади.

 

Қуйидагилар стратегиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
  • барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш;
  • илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун таълим, илм-фан ва тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;
  • инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат ва хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш, бу соҳалардаги тадбирларни молиялаштиришнинг замонавий ва самарали шаклларини жорий этиш;
  • бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
  • мулкчилик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, рақобатбардош бозорлар ташкил этиш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
  • барқарор фаолият юритадиган ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратиш.

Стратегияни амалга ошириш асносида 34 та кўрсаткич бўйича мамлакат ўз ҳолатини жиддий равишда яхшилайди, 47 та кўрсаткич бўйича эса ютуқларни баҳолаш умуман биринчи марта ўтказилади.

 

Баҳолаш:

  • давлат қурилиши;
  • инсон капитали ва тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
  • инфратузилмани ривожлантириш;
  • бозорларни ривожлантириш;
  • бизнесни ривожлантириш;
  • фан ва технологиялар;
  • ижодий натижаларни ривожлантириш соҳаларида амалга оширилади.

 

Хусусан, мамлакатимизда Жаҳон банкининг Бизнес юритишнинг қулайлиги индекси бўйича ўз позициясини яхшилаш режалаштирилаётир. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлар бўйича олға силжиш режалаштирилмоқда:

 

Кўрсаткич

2015 йилдаги позиция

2030 йил учун мақсад

Захиралаш билан ишдан бўшатиш қиймати

81,4

96,0

Бизнесни ташкил этишнинг осонлиги

89

95

Тўлов қобилиятсизлиги ечимининг осонлиги (банкротликнинг тан олиниши)

46,5

70,0

Солиқлар тўланишининг осонлиги

68,3

80,0

 

Жаҳон банкининг Бизнес юритишнинг қулайлиги индексида мамлакат ўрни яхшиланишига, хусусан, қуйидаги чора-тадбирлар кўрилиши натижасида эришилади:

  • иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш йўлига ўтишини ва ресурслардан самарали фойдаланишни рағбатлантирадиган рақобатбардош бозорни шакллантириш;
  • монополияга қарши сиёсатни, шу жумладан давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ҳисобига, такомиллаштириш, барча юридик ва жисмоний шахслар учун табиий монополиялар товарларидан, ишларидан ва хизматларидан камситилмаган ҳолда фойдаланиш имкониятини таъминлаш, монополист корхоналар маҳсулотларига нарх шакллантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва ички бозорни монополлаштиришни бартараф этиш;
  • 2021 йилгача давлат кадастри ишларини юритишни тўлиқ рақамлаштиришни таъминлаш ва мулкчиликни рўйхатдан ўтказиш таомилини соддалаштириш;
  • қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш улушини 2025 йилга 20%дан кўп ошириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_