Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Агар норезидент билан контрактда ишга тушириш-созлаш хизматлари қиймати ёзилмаган бўлса, солиқ қандай ҳисоблаб чиқариладиҚурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар имтиёзлар олишдиСТИР бекор қилингандан кейин нима бўладиХодимда паспорт эмас, балки ID-карта бўлса, нима қилиш керакЎриндошлик ва ихтиёрий ШЖБПҲ - имтиёз бор!Агар фаолият бошланмаган бўлса, амортизация харажатларини чегириб ташлаш мумкинми

JICA кредитлари бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди

01.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.03.2021 йилдаги «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш» ҳамда «Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 165-сон қарор қабул қилинди.

 

Президентнинг 22.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ, Республика бюджети харажатларини молиялаштириш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг кредитлари қуйидаги шартларда жалб этилади:

• «Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси доирасида 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 0,01 фоизда 15,0 млрд япон иенаси миқдорида;

• «Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR + 1,1 фоизда 195,0 млн АҚШ доллари миқдорида.

 

Қарор билан иккала лойиҳа бўйича асосий қарзни қайтариш, фоиз ва бир марталик тўлов бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадваллари тасдиқланди.

 

Молия вазирлиги лойиҳаларни амалга ошириш, кредитлар бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича масъул этиб тайинланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2021 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2021-06-18
  • USD:10581.03 (+0.00) сум
  • EUR:12645.39 (+0.00) сум
  • RUB:145.92 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2021, 15 июнь№ 24