Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Агар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак82 та товар позицияси импорт божхона божидан озод қилиндиЙўриқнома: воситачи орқали хизматлар импорт қилинганда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш - миллий даражада

02.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.06.2021 йилдаги ПФ-6252-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

 

Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган таваккалчиликларни камайтириш ҳамда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш;
  • ушбу соҳадаги миллий тизимнинг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, ФАТФ стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлаш;
  • мазкур соҳадаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
  • халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда тизимли мулоқотни йўлга қўйиш;
  • соҳадаги барча статистик маълумотларнинг яхлит тизимини шакллантириш, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот алмашинуви самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
  • соҳага жалб қилинган давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш.

 

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар рўйхати.

 

Ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланади.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш бўлими негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Хавфларни баҳолаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари орасида:

  • пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операцияларни таҳлил қилиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш;
  • “яширин иқтисодиёт” шаклланишининг турли схемалари ва каналларини аниқлаш;
  • содир этилаётган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларининг ўзига хос схемаларини ўрганиш ва бошқалар.

 

Марказ ходимларининг таркиби АКТ ҳамда Марказ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган соҳалар бўйича малакали мутахассислар орасидан тўлдирилади. Уларга Президентнинг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонининг 7-банди "г" кичик бандининг давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100%дан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши тўғрисидаги талаблари татбиқ этилади.

 

Марказ фаолиятини ташкил этиш мақсадида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, техника ва воситалар, дастурий таъминот маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техник восита ва ресурслар 2023 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилади.

 

2022 йилда "Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.