Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиноий процесс кенг миқёсда ислоҳ қилинади

12.08.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сон Фармонида ислоҳотнинг асосий йўналишлари акс эттирилган.  

 

Тиббий кўрикдан ўтказиш ва гувоҳлантириш – янги қоидалар бўйича

 

Ҳужжат билан ушбу янги тартиб жорий этилмоқда:

а) қуйидаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш:

  • терговга қадар текширув ёки терговда ушланганларни;
  • озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган маҳкумларни;

б) вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини гувоҳлантириш.

 

Улар ёки уларнинг адвокатлари илтимоснома тақдим этадилар ва мазкур хатти-ҳаракатлар 24 соат ичида вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари ёки жазони ижро этиш муассасалари тасарруфида бўлмаган тиббий муассасалар ходимлари томонидан амалга оширилади. Бунда харажатлар илтимоснома киритувчи тараф ҳисобидан қопланади.

 

Ярашиш – мумкин, қамоққа олиш – мумкин эмас

 

Жиноий процесснинг қуйидаги иштирокчилари қўшимча кафолатларга эга бўлдилар:

  • вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар – ҳатто оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган бўлса ҳам, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилишлари мумкин;
  • вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахслар – уларга нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланмайди (ЖК 15-м. 2-қ. қаранг).

 

Ислоҳотлар – тўрт босқичда

 

2020 йил сентябрь–октябрь ойларида суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга йўналтирилган, тузатишлар киритилган 4 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилиши керак.

 

1) 1) Жиноятларни  фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш::

а) тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар оладилар (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

б) жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддати у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисобланади;

в) қуйидаги пайтдан бошлаб шахснинг адвокат билан албатта холи учрашиши таъминланади (вариантлардан бири):

  • у амалда ушланган;
  • уни жиноят устида ушлаш билан боғлиқ тезкор тадбир амалда якунланган;
  • у билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни ўтказишдан олдин гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги ҳақидаги қарор унга маълум қилинган;

г) айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий қилинади. Бунда қуйидаги ҳолларда суд айрим жиноятлар тоифалари бўйича ЖК тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинлайди, агар айбдор шахс:

  • айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган;
  • суриштирув ва дастлабки тергов органлари билан ёзма келишув тузган бўлса;

д) гувоҳ ва жабрланувчини оғир касаллиги ёки узоқ муддатга чет давлатга чиқиб кетиш зарурати туфайли кечроқ сўроқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, суд томонидан уларнинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) тартиби жорий қилинади. Бу ишни судга қадар юритиш босқичида, гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, прокурор ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра тарафларнинг иштирокида амалга оширилади;

е) қуйидаги шахсларга оид ишлар кўриб чиқилаётганда албатта ҳимоячининг иштирок этиши жорий қилинади:

  • ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган (ЖК 15-м. 5-қ. қаранг);
  • уларга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган.

 

2) Жиноят ишларини судда кўришни янада такомиллаштириш::

а) суд тергови вақтида қуйидаги шахслар томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, барча тарафлар илтимосномани судга киритиш ҳуқуқига эга бўлади:

  • унга илгари айблов қўйилмаган судланувчи томонидан – уни янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш ҳақида;
  • жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан – уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш ҳақида;

б) шахсга эълон қилинган айблов ярашув имкониятини назарда тутадиган ЖК моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда (ЖК 661-м. қаранг) – жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар, у қўлланади;

в) судланувчининг жиноят содир этилишига дахли бўлмаганлиги асоси билан оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда жиноятни ҳақиқатда содир этган шахсни аниқлаш ва айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун жиноят иши прокурорга юборилади.

 

<

3) Жиноят ишининг терговга тегишлилиги институтини янада такомиллаштириш. Хусусан, фақат Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ЖПКда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини бир суриштирув ёки дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишлари мумкин.

 

Бунда жиноят ишларининг терговга тегишлилиги тўғрисидаги қонунчилик нормаларига риоя этилиши учун жиноят ишларини тергов қилиш ваколатига эга бўлган тузилмалар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади. Бош прокурорга терговга тегишлиликка оид қоидаларга риоя этилишини таъминлаш бўйича тизимли чоралар кўриш вазифаси топширилди.

 

4) Қуйидаги тақиқларни жорий этиш::

  • терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимларининг – шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаши ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаши. Бунда тезкор-қидирув тадбирлари натижалари фақат улар қонун талабларига асосан олинган ва шахсда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ёки тезкор тадбирда иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлгандагина суд ҳукмида далил сифатида тан олиниши мумкин;
  • шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда (экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар бундан мустасно) – уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиши, унга гумон қилинувчи ёки айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиши;
  • ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириши ва сўроқ қилиши;
  • суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимларининг – мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва бошқа суд процесси иштирокчиларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириши ёки сўроқ қилиши. Улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд ҳоллар бундан мустасно.

 

Жиноят ҳақида онлайн хабар берилади

 

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи барча органлар жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни электрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона электрон ҳисобини юритиш имконини берувчи дастурий модулга уланади. Модуль 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади. 3 ой муддатда жиноятлар ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш тартибини белгиловчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Жаҳон стандартлари бўйича жиҳозланади

 

Тегишли давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва халқаро ҳамкорлар кўмаги ҳисобидан ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қуйидагиларни таъминлаш режалаштирилмоқда:

а) барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг суриштирувчи ва терговчиларини – видеотасвирга олиш воситалари билан, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини эса – тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар билан (1.06.2021 йилга қадар);

б) Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва ИИББ тергов бошқармасини (келгусида – бошқа барча суриштирув ва дастлабки тергов тузилмаларини):

  • замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография юритиш ускуналари билан;
  • хизмат биносини махсус тергов ҳамда гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимоячи билан холи учрашиш хоналари билан (1.01.2021 йилга қадар).

 

Прокурор-криминалист лавозими жорий этилади

 

2 ой муддатда Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозими жорий этилади. Бу прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида амалга оширилади. 3 ой муддатда прокурор-криминалистлар замонавий махсус жиҳозлар билан таъминланади. Бунга Давлат бюджети параметрларида прокуратура органлари учун ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар сарфланади.

 

Терговчиларни янги олий таълим муассасаси тайёрлайди

 

Тергов соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бош прокуратурага ДХХ, ИИВ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу масалани ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Улар бир ой муддатда ўз таклифларни киритишлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 10.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16