Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти яхшиланади

08.05.2018


Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3695-сон қарори эълон қилинди.

 

Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳрида «Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини яхшилаш» лойиҳаси амалга оширила бошлайди. У 2018–2020 йилларга мўлжалланган. Зарафшондаги сув етарли ва ичимлик суви билан таъминлаш учун фойдаланишга яроқли деб топилган.  

 

Сув олиш иншооти, сув тозалаш станцияси, сув олиш иншоотидан сув тозалаш станциясигача сув қувури (16 км), тозалаш иншоотлари учун магистрал сув қувури (20 км), «Жиззах» сувини тақсимлаш узели, магистрал ва тортиб келувчи сув қувурлари (146 км) барпо этилади.   

 

Буюртмачи, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотини бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, молия ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари билан биргаликда белгилайди.

 

Лойиҳа иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум