Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Жорий тўлов суммасини 10%дан кўп пасайтирдингизми –пеня тўланг

28.12.2016

27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар  киритилди.

Маълумки, агар солиқ солинадиган база ЭКИҲнинг 200 баробарига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи солиқ тўловчилар жорий тўловлар тўлашлари керак (СКнинг 300-моддаси). Улар тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда солиқнинг йил чорагидаги суммасининг 1/3 қисми миқдорида ҳар ой тўланади.

 

Соф фойдани бир неча ой олдиндан аниқ белгилаб бўлмайди. Бундан фойдаланган виждонсиз солиқ тўловчилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни жиддий пасайтириб кўрсатишган.

 

СКнинг 300-моддасига киритилган ўзгаришлар бу амалларни бефойдага чиқаради. Амалда ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан жорий тўловларнинг миқдори 10%дан ортиқ пасайтирилганлиги аниқланган тақдирда пеня ҳисоблаб ёзилади. Камерал назорат доирасида солиқчилар томонидан пасайтириб кўрсатилган миқдорни аниқлаш қийинчилик туғдирмайди.

 

СК худди шундай тартибни фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланилганлик учун солиқ ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳам қўллайди. СКнинг 300-моддасига киритилган ўзгартиришлар барча солиқлар бўйича жорий тўловларни тўлашга бир хил талабларни ўрнатади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Музаффар Мирзаганиев,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Сенат солиқ ва бюджет сиёсатига ўзгартиришларни муҳокама қилди