Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

К.Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институтида ижодий имтиҳон қандай баҳоланади

21.07.2020

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан К.Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтига кириш (ижодий) имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонлари ва баллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3261, 30.06.2020 й.).

 

«Санъатшунослик» йўналиши бўйича «Тасвирий ва амалий санъат тарихи» фанининг ижодий имтиҳон натижаларини баҳолашда энг юқори балл 189 баллни ташкил этади, шу жумладан:

  • жаҳон ва миллий санъат ривожидаги асосий босқичларни билганлиги учун – 63 балл;
  • Европа тасвирий санъатининг йирик намоёндалари ижодини билганлиги учун – 63 балл;
  • тасвирий ва амалий санъат усталари ижоди, ўзбек меъморий ёдгорликлари ҳақидаги билими учун – 63 балл.

 

Рангтасвир турлари бўйича ижодий имтиҳон «Композиция» фани бўйича амалий иш натижалари асосида, 19 турдаги махсус касбий мезонлардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади – энг юқори балл 189 баллни ташкил этади.

 

«Дизайн» йўналиши бўйича баллар ушбу фан бўйича амалий ишлар баҳосидан келиб чиқиб қўйилади (189 балл). Бунда кундузги ва сиртқи таълим шаклидаги олтита турли фан, хусусан, компьютер графикаси ва бадиий фото, либос ва газламалар дизайни, графика, амалий санъат, ҳайкалтарошлик йўналишлари ижодий имтиҳонлари натижалар тегишли махсус касбий мезонлар бўйича баҳоланади.

 

Шунингдек ҳужжатда графика, амалий санъат ва ҳайкалтарошлик йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлар натижаларини баҳолаш мезонлари ва баллари келтирилган.

 

Ҳар бир мезон бўйича қўйилган талаб тўлиқ бажарилганда унинг учун белгиланган энг юқори балл, қисман бажарилганда – энг юқори баллнинг тенг ярми, умуман бажарилмаганда – 0 балл берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16