Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Кадастрга оид низоларни судгача ҳал этиш учун махсус комиссиялар ташкил этилмоқда

04.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2023 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 426-сон қарори қабул қилинди.

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози шахс тегишли низоларни кўриб чиқувчи Комиссияга ёзма Палата сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

 

Палатанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Комиссия раиси ҳисобланади. Комиссия таркибига унинг ўринбосари, шунингдек қуйидаги идоралар ҳудудий бошқармаларининг вакиллари киради:

  • Қурилиш вазирлиги;
  • адлия органлари;
  • солиқ органлари;
  • Адвокатлар палатаси.

 

Мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 10 иш куни.

 

Комиссия қароридан норози шахс қарорни олган пайтдан 2 ой ичида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.