Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
19 майдан сўнг «E-Сontraсt»да ишлашни қандай бошлаш керак ҚҚС бўйича ҳисобот топширишда техник фильтр ҳақида: Солиқ қўмитаси билан муҳокамалар натижалари Хизмат сафари харажатларини тўлаш учун хизмат сафари гувоҳномаси керакми Товар белгиси қандай рўйхатдан ўтказилади Айланмадан олинадиган солиқ суммаси қандай ҳисобланади

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилди

16.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2020 йилдаги 691-сон қарори билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Молия вазирлигига ҳар йили иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур маблағларни Давлат бюджетидан ажратиш вазифаси топширилди.

 

Низомга мувофиқ Давлат стипендияси давлат олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади. Стипендия айрим йўналишларнинг охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади. Давлат стипендияси квотаси қуйидаги таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича биттадан алоҳида-алоҳида тақсимланади:

  • дастгоҳли рангтасвир;
  • рангтасвир;
  • графика ва миниатюра;
  • ҳайкалтарошлик;
  • амалий санъат;
  • дизайн;
  • санъатшунослик ва музейшунослик.

 

Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар ўқув йили бошида таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда Бадиий академия тавсиясига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли ва ижодкор талабаларнинг ўз касбий ва бадиий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги ютуқлари кенг ёритилишини таъминлаши лозим.

 

Ушбу қарор Президентнинг 21.04.2020 йилдаги «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Хайдаров.


.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг