Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ўзини ўзи банд қилганлар иши тўғрисида 15 та муҳим саволНима учун ЯТТнинг ёлланма ишчиларини рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш лозимЯнги ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом шарҳи

Камондан отишни оммалаштириш чора-тадбирлари белгиланди

18.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 17 июнь куни “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

У билан ушбу спорт турини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Улар жумласида:

  • иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан паракамондан отиш спорт тури билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг Паралимпия ва Параосиё ўйинлари ҳамда халқаро мусобақалар, турнирлар ва жаҳон чемпионатларида доимий ва муносиб иштирокини таъминлаш;
  • республика ва халқаро мусобақалар, турнирларни ҳамда жаҳон чемпионатларини доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш, мамлакатимизнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш;
  • жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, тўсиқлар ҳамда спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (шу жумладан, келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда) мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, камондан отиш секция ва бўлимлари;
  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида - камондан отиш таълим йўналиши.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг уч босқичли тизими жорий этилади. Бунда:

  • I босқичда – таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа спорт таълим муассасаларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги);
  • II босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ўртасида ҳудудий мусобақалар (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кубоги);
  • III босқичда – ҳудудий мусобақалар ғолиблари ва совриндорлари ўртасида республика мусобақалари ўтказилади.

 

Шунингдек, ҳар йили анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • Тошкент шаҳрида - “Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири;
  • Самарқанд шаҳрида - аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнири;
  • Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида - “Туризм ва камондан отиш ҳафталиги”.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базаларини ташкил этиш режаси;
  • Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 18.06.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.