Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Касалхонада даволанаётган болалар учун мактаб ташкил этилди

07.05.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2022 йилдаги “Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 234-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Марказда даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди. Мактаб юридик шахс мақомига эга бўлиб, фаолиятини Халқ таълими вазирлиги ҳузурида амалга оширади.

 

Ҳужжат билан шунингдек, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди. У қуйидаги нормаларни ўз ичига олади:

  • мактабнинг мақсадлари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • мактабда мактабгача таълим ва тарбия жараёнини ҳамда умумий ўрта таълим жараёнини ташкил этиш;
  • мактабнинг молиялаштириш манбалари ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум