Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кексалар муаммолари билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари шуғулланади

27.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 326-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонида қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. Кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, муаммоларни мониторинг ва таҳлил қилиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ўринбосарлари Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари томонидан тайинланади;
  • Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум