Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини ошириш орқали ходимларнинг овқатланиш харажатларидан ЖШДС суммасини қандай қоплаш мумкин Ходим ишдан бўшатилганда бериладиган тўловларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим Чеклар назорат остида: касса талабларга жавоб бермаса, нима қилиш керак Чеклар назорат остида: касса талабларга жавоб бермаса, нима қилиш керак

«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

21.04.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.04.2022 йилдаги «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-764-сон Қонун имзоланди. Қонун 8-боб ва 40-моддадан иборат.

 

Қонунда қуйидаги тушунчалар фойдаланилади: кибержиноятчилик, кибермакон, кибертаҳдид, киберхавфсизлик, киберҳимоя, киберҳужум.

 

Шунингдек, киберхавфсизликни таъминлашнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланган:

  • қонунийлик;
  • кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
  • киберхавфсизлик соҳасини тартибга солишга нисбатан ягона ёндашув;
  • киберхавфсизлик тизимини яратишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокининг устуворлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик учун очиқлиги.

 

Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Президенти белгилайди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

 

Киберхавфсизлик субъектлари томонидан киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

  • дастурий таъминотдаги ва қурилмалардаги заифликларни ҳамда хатоликларни бартараф этиш;
  • зарарли дастурларни йўқ қилиш, уларнинг тарқалишини чеклаш, киберҳужумлар манбаини техник жиҳатдан чеклаш;
  • ахборотлаштириш объектларини мавжуд кибертаҳдидлардан ажратиб қўйиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2022 йилдан кучга киради.

 

Саодат Усманова.