Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ким Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга киради

09.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.08.2021 йилдаги 500-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида” 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб (кейинги ўринларда - Университет) қайта ташкил этилган. У қуйидаги соҳалар учун малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади:

  • ИИВ ва Миллий гвардия учун - жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида;
  • Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун - ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
  • ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун - қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча йўналишларида.

 

Низом Университетнинг бакалавриати кундузги ва сиртқи, магистратураси кундузги таълим шаклларига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

 

Номзодларни қабул қилиш Президент томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.

 

Низомга асосан, ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур (12.09.2019 йилдаги ПҚ-4447-сон қарор билан тасдиқланган).

 

Дастлабки саралаб олиш давомида номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш, якка тартибда суҳбатлашиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, индивидуал-психологик ўрганиш ҳамда умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш амалга оширилади.

 

Номзодларни умумфуқаровий асосда талабалар сафига қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўгрисидаги низомда (20.06.2017 йилдаги 393-сон ВМҚ билан тасдиқланган) белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

 

Университетга ўқишга фақат Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

 

Умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари, шунингдек, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш Университет томонидан мустақил равишда белгиланади.

 

Тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт қиймати) ҳар йили Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

 

Университетга номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16