Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кимлар божхона аудитидан ўтказилади

04.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди (25.02.2021 йилдаги 101-сон ВМҚ).

 

Низомга мувофиқ божхона аудити кўзланган мақсадлардан келиб чиқиб, камерал ёки сайёр шаклда, қуйидаги ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилади:

  • декларант;
  • ташувчи;
  • божхона омбори бўлмаган жойларда товарларни божхона назоратида сақлаётган шахс;
  • божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор эгалари;
  • импортчи, юкни қабул қилувчи, товарларга нисбатан молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахслар;
  • чиқариб юборилган товарларни сотиб олувчилар;
  • ваколатли иқтисодий оператор;
  • ваколатли шахснинг барча молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахслар.

 

Божхона аудитини амалга ошириш жараёнига, заруратга кўра, махсус билим ва кўникмаларга эга, холис, аудит натижаларидан манфаатдор бўлмаган мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

 

Божхона аудити товарларнинг божхона назорати остида бўлиши муддати тугаган пайтдан эътиборан 3 йил давомида амалга оширилиши мумкин. Божхона аудити бўйича ҳужжатлар «Bojxona auditi» тизимида қайд этиб борилади.

 

Низомда айнан бир товарга нисбатан такрорий божхона аудити ўтказилишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

 

Камерал божхона аудити ва сайёр божхона аудитини ўтказиш муддатлари тегишинча 10 ва 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.

 

Камерал божхона аудитини ўтказиш учун «Bojxona auditi» тизимидаги қуйидагилар асос бўлади:

  • божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида камерал божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;
  • хорижий давлатларнинг тегишли органларидан олинган маълумотларнинг божхона органларидаги маълумотларга мос келмаслиги.

 

Сайёр божхона аудити текширувларни рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакилини хабардор қилган ҳолда ўтказилади.

 

Текширув ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

  • божхона органлари ахборот дастурларининг маълумотлари таҳлили натижасида сайёр божхона аудитини ўтказиш бўйича аниқланган хавф даражалари;
  • божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши мумкинлигини кўрсатувчи камерал божхона аудити натижалари;
  • божхона органлари талабига асосан белгиланган муддат хабарномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларнинг тақдим этилмаслиги;
  • камерал божхона аудити натижалари бўйича тузилган далолатнома юзасидан ваколатли шахснинг эътирози бўлган саволларга аниқлик киритиш зарурати юзага келганда.

 

Ҳужжат Президентнинг 5.06.2020 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1.05.2021 йилдан кучга киради. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.02.2021 йилдан кучга кирди.
                                                                                                            

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16