Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда иш ҳақи бўйича ўтказмалар: ҳисоблаш, ушлаб қолиш, тўлаш Ўзбекистондаги иқтисодий олий ўқув юртлари битирувчилари АССА ва ACFP дипломи учун қандай имтиҳон топширишлари керак Эътибор беринг: Вuxgalter.uz материалларини кўриш шартларидаги ўзгаришлар

Кимларга имтиёзлар берилди ва кимларники бекор қилинди

04.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 27.12.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-227-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Шундай қилиб, 5-тоифага киритилган туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини – ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек устав фондида (капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. Тегишли ўзгартириш 30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сонли Фармонга киритилди.

 

18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сонли Фармоннинг 2-банди янги таҳрирда баён этилди, унга кўра:

  • 2025 йил 1 январдан янги боғлар, узумзорлар ва тутзорлар барпо этилган ер участкалари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш шаклидаги имтиёз бекор қилинади, шунингдек ушбу ерлар бўйича солиқ ставкаси 50%га камайтирилади;
  • 2025 йил 1 июлдан ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади.

 

Янги боғлар ташаббускорлари 2028 йил 1 январгача хорижий давлатлардан мевали кўчатлар пайвандтаглари, пайвандустлар, она материали ва техникани импорт қилишда ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади. Ўзгартиришлар 30.09.2024 йилдаги ПФ-151-сонли Фармоннинг 10-банди 3-хатбошисига киритилди.

 

Ҳар икки йилда бир марта май ойининг учинчи ҳафтасида ўтказиладиган Халқаро мода ҳафтаси ("Silk Uzbekistan Fashion Week") мукофот жамғармаси 1 млн долларгача камайтирилди. Ўзгартириш 12.01.2024 йилдаги ПФ-9-сонли Фармонга киритилди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 28.12.2024 й. кучга кирди.

 

Саодат Усмонова

 


.

Валюталар курси

2025-11-07
  • USD:12022.92 (+0.00) сум
  • EUR:13843.19 (+0.00) сум
  • RUB:148.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 ноябрь№ 44