Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Автоматлаштирилган таққослаш тафовутларни келтириб чиқарганда... ШЖБПҲга бадаллар: мажбурий ва ихтиёрий бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади Масъулияти чекланган жамиятдан иштирокчининг чиқиши қандай расмийлаштирилади

Китоб ўқийдиган маҳкумларга жазо муддати қисқартирилиши мумкин

19.01.2026

Рус тилида ўқиш

Қонун (15.01.2025 й. ЎРҚ-1114-сон) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, Жиноят кодексининг 73-моддасига киритилган қўшимчаларга кўра, Кодекснинг 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахсларга (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида тайинланган жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

 

Бунинг учун маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китоблар ўқилганлиги факти тасдиқланиши лозим.

 

Ҳар бир ўқилган китоб учун муддат 3 кунга қисқартирилиши мумкин, лекин бир йил давомида 30 кундан ошмаслиги керак.

 

Китоблар ўқилганлиги факти маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига берган аризаси асосида муассаса ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан аниқланади.

 

Комиссия йиғилишлари йилига камида 2 марта ўтказилади. Имтиҳон натижаларига кўра комиссия маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида хулоса қабул қилади.

 

Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек унинг илтимосига кўра маҳкумнинг ҳимоячисига берилади.

 

Муассаса маъмурияти китоб ўқилганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида хулоса қабул қилганда маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан жазони ўташ муддатини қисқартириш тўғрисида судга тақдимнома юборади.

 

Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан жазони ўташ муддатини қисқартириш суд томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-09-26
  • USD:11825.40 (+0.00) сум
  • EUR:13483.32 (+0.00) сум
  • RUB:140.34 (+0.00) сум