Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Коллежларда ўқиш пулли бўлади

05.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3504-сон қарори эълон қилинди.

 

Маълумот учун. Президентнинг 25.01.2018 йилдаги ПФ–5313-сон Фармонида белгиланишича, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига фақат 11-синфлар битирувчилари ўқишга қабул қилинади. Бунда 2017/2018 ўқув йилида қабул қилинган ўқувчилар (ҳозир улар биринчи курсда таҳсил олмоқдалар) ўқишни тўлиқ тугатгунига қадар коллежларнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади. Таълим муассасаларининг ўзи вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда йирик корхоналар балансига берилади. Батафсил – бу ерда.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан касб-ҳунар коллежлари фаолиятини молиялаш манбалари белгиланди:

 

Вазирликлар ва идоралар тузилмасида

Хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналар тузилмасида

Кўп тармоқли касб-ҳунар коллежлари

- тўлов-контракт асосида ўқиш учун тушадиган маблағлар;

 

- вазирликлар ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;

 

- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағлар.

- тўлов-контракт асосида ўқиш учун тушадиган маблағлар;

 

- хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик корхоналарнинг маблағлари;

 

- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағлар.

ота-оналар ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг тўлов-контракт асосида мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун маблағлари.

 

Бу – муҳим! Касб-ҳунар коллежларида ўқиш учун давлат грантлари (минтақаларда 3 йил ишлаб бериш шарти билан) ажратилиши режалаштирилмоқда. Тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати миқдорини эса Молия вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан келишган ҳолда белгилайди*.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 3.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

 Самир Латипов.

 


 

* Қарорда 9-синфни тугатгандан кейин ўқишга қабул қилиб бўлинган касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига таълимнинг тўлов-контракт шакли қўлланиш-қўлланмаслиги назарда тутилмаган.