Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш соддалаштирилди

28.06.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2022 йилдаги «Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 346-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган электрон тартиби жорий этилади.

 

Маъмурий регламент қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;
  • франшизинг тўғрисидаги шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳолатлари;
  • франшизинг тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона давлат реестрини юритиш тартиби.

 

Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давлат хизматлари марказлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум