Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилади

22.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати соҳасида пенсионерлар ва фахрийларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 651-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Навоий вилоятидаги, шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги ҳудудий филиаллари тузилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

а) Кенгаш тузилмаси;

б) Кенгашнинг Навоий, Олмалиқ, Бекобод ҳудудий филиаллари тузилмалари;

в) Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги низом, унда қуйидагилар белгиланган:

  • Кенгашнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, вазифалари ва функциялари;
  • Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Кенгашнинг молиявий маблағларини шакллантириш тартиби ва бошқалар.

 

Кенгаш “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ (кейинги ўринларда - АЖлари) ва бошқа металлургия саноати ташкилотларининг пенсионерлари ва меҳнат фахрийларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.

 

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини, муносиб ҳаёти ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;
  • АЖлари ҳамда республиканинг бошқа кончилик ва металлургия саноати корхоналари меҳнат жамоаларининг ҳаётида Кенгашнинг ҳамда ҳар бир пенсионер ва фахрий иштирокининг роли ва аҳамиятини ошириш;
  • пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
  • пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
  • фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш ва бошқалар.

 

Кенгашга республика АЖлари ва бошқа металлургия корхоналарида ишлаган ва республика ҳудудида яшовчи фахрийлар аъзо бўлишлари мумкин. Кенгаш аъзоларига қабул қилиш талабгорларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

 

Кенгаш раиси Кенгаш ишига умумий раҳбарликни амалга оширади.

 

Кенгаш қарорлари фақат тавсиявий кучга эга бўлиб, Кенгаш томонидан бевосита ёки билвосита “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖнинг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига аралашилишига йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум