Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Конституция куни арафасида 2700 нафар судланганлар афв этилди

07.12.2017


ЎзА давлат раҳбарининг тегишли фармони қабул қилинганлиги ҳақида хабар беради.

 

Қайд қилинишича, афв этиш 2700 нафар судланганларга дахл қилди. Улардан 956 шахс жазони ўташ колонияларида сақланади. Бу Президентнинг 29.09.2017 йилдаги Ф-5071-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссия ишининг натижасидир (Батафсил – бу ерда).

 

Қайд қилинишича, асосий эътибор маҳкум томонидан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги, зарарни ўрнини қоплаш, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволи ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларга қаратилди. Бир вақтнинг ўзида жабрланувчилар ва жамоатчиликнинг, шунингдек маҳкум яшаган маҳалла вакилларининг фикрларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.

 

Қайд қилиб ўтамизки, афв этишни амнистия билан адаштирмаслик лозим.

 

Биринчидан, маҳкумни афв этиш ҳуқуқига фақат Президент эга (Конституциянинг 93-моддаси 23-банди), амнистия ҳужжатлари эса Олий Мажлиснинг Сенати томонидан қабул қилинади (Конституциянинг 80-моддаси 10-банди).

 

Иккинчидан, афв этиш шахсий (нома-ном), амнистия эса шахсларнинг муайян тоифасига (шахси кўрсатилмасдан) қўлланилади. Шунинг учун аниқ шахсларга амнистия ҳужжатларини қўллаш масалаларини жиноят ишлари бўйича судлар ҳал қилади (ЖПК 5361-моддаси ва 63-боби).

 

Учинчидан, афв этиш фақат судланган шахсларга қўлланади, амнистия эса гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга ҳам татбиқ этилиши мумкин (яъни жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки уни тўхтатиш йўли билан).

 

Шунинг учун тугалланмаган  жиноят ишларини юритиш мазкур фармон асосида тўхтатилмайди.

 

Маълумот учун: Конституция қабул қилинганлигининг навбатдаги йили муносабати билан амнистия Ўзбекистонда 1993 йилдан бошлаб қабул қилиниб келган (Президентнинг 7.12.1993 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармонига қаранг). 2005 йилдан бошлаб амнистия тўғрисидаги ҳужжатлар Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилина бошлади (Олий Мажлис Сенатининг 2.12.2005 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн уч йиллиги  муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига қаранг). Бу йил тарихда илк маротаба ғоятда кўламли афв этиш ҳужжати қабул қилинди.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2020-01-14
  • USD:9550.76 (+42.87) сум
  • EUR:10620.45 (+11.55) сум
  • RUB:156.59 (+3.16) сум