Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Конституция кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш бошланди

22.06.2017

 

Президент “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади. Ҳужжат матнини давлат раҳбарининг матбуот хизмати тарқатди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурни амалга ошириш билан махсус ташкил этилган Ташкилий қўмита шуғулланади.

 

Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари орасида - Конституциянинг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилишини, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иктисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат килаётган Асосий Қонунимизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширилаётган салмоқли ишлар ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш.

 

Дастурни амалга оширишга барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик жалб этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум