Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кооператорлар субсидияларни қандай оладилар

23.02.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 81-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида” 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ:

- 2026 йил 1 январга қадар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30%и миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратади.

 

Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган шартлар;
  • субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби;
  • талабгорлар томонидан субсидия ажратиш бўйича ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;
  • аризаларни кўриб чиқиш тартиби;
  • тузилган кооперация шартномалари шартлари бажарилишини мониторинг қилиш тартиби.

 

Талабгорлар электрон аризани ҳар йили 1 апрелга қадар ЯИДХП ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” ДУКнинг “Агросубсидия” ахборот тизими орқали топширишлари керак.

 

Аризага кооперация асосида иш ташкил этганлигини тасдиқловчи туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилинади.

 

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман молия бўлими билан бирга 5 иш кунида тақдим этилган ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

 

Ҳар йили 15 апрелга қадар талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади ва республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади. Ҳар йили 20 апрелга қадар субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимида манзилли рўйхатни таҳлил қилган ҳолда умумлаштиради ва тасдиқлайди.

 

Субсидия объекти харид қилингандан кейин манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон шаклда юборади.

 

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидиялаш объекти жойига чиққан ҳолда ўрганилади ва хулоса расмийлаштирилади.

 

Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар  3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.

 

Сўнгра республика ишчи гуруҳи:

  • хулосалар ва маълумотларни,  заруратга кўра, талабгорларнинг таклифларини 5 иш кунида ўрганиб чиқади;
  • 3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулосани олган кундан бошлаб 3 иш куни ичида талабгорлар билан шартнома расмийлаштиради.

 

Шартнома тузилгандан кейин субсидия 3 иш кунида талабгорларнинг банклардаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16