Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-296-сон қарор бўйича чакана савдода нималар ўзгармоқда «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Корхоналарнинг яна бир турини хусусийлаштириш мумкин

26.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонунга қаранг).

 

Ҳозирги вақтга қадар портловчи моддалар,  шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жумласига кирган.

 

Тузатишлар туфайли қоидалар ўзгарди. Энди кўрсатилган корхоналар ва ташкилотлар Президент қарори билан давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига қайта ташкил этилган Давлат рақобат қўмитасининг ваколатлари ўтди. Хусусан, ушбу идора давлат корхоналарини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва хўжалик жамиятлари ва ширкатлари муассиси, шунингдек акциялар, улушлар ва пайлар сақловчиси бўлиши мумкин.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 25.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


.

Валюталар курси

2025-10-10
  • USD:12123.38 (+0.00) сум
  • EUR:14094.64 (+0.00) сум
  • RUB:149.19 (+0.00) сум