Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кредит ташкилотлари устав жамғармасининг янги миқдорлари ўрнатилди

15.09.2017

 

Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ-3270-сон “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда uz24.uz да ҳабар берилади.

 

Ҳужжатга кўра жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан янгидан ташкил этиладиган кредит ташкилотлари учун устав капитали (жамғармаси)нинг қуйидаги минимал миқдорлари ўрнатилади:

 

  • тижорат банклари – 100 млрд. сўм (ҳозир банклар учун – 10 млн.евро эквивалентида ва хусусий банклар учун – 5 млн.евро эквивалентида);
  • микрокредит ташкилотлари – 2 млрд.сўм (2012 йил 1 январдан эътиборан 100 минг евро эквивалентини ташкил этади);
  • ломбардлар – 500 млн.сўм (ҳозир юридик шахсларнинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун ўрнатилган минимал миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади).

 

Кўрсатилган субъектлар ўз устав жамғармаларини 2019 йил 1 январгача янгидан тасдиқланган минимал талаблар даражасига келтиришлари шарт. Ўзбекистон миллий банки ва “Асака” банкнинг аввал хорижий валютада шакллантирилган устав капиталлари сўмга ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон фармонига асосан жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади.

 

Бундан ташқари, тижорат банклари уларга хос бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларда муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг вужудга келиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан банклар кассасидан олинган нақд пуллардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш бўйича функциялардан озод қилинди.

 

Бунда банкларга 1.04.2018 йилгача бўлган муддатда:

  • банкларни сифатли трансформациялаш учун узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • банкнинг банк таваккалчилиги ва унинг кўринишларини дастлабки босқичларда аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш қобилиятини ошириш мақсадида турли сценарийлар билан ликвидлилик позицияларининг стресс-тестини ҳар чоракда ўтказиш;
  • кредитларни қоплашнинг муддатлари ва тасдиқланган жадвалларига қатъий риоя қилиш ва кредитлар бўйича қарз олувчиларнинг муддати ўтган қарзи шаклланишига йўл қўймаслик, банкнинг тўлов қобилиятидан келиб чиққан ҳолда кредитлар бўйича муддатлар ва фоиз ставкаларини белгилаш ҳамда зарар кўриб ишлайдиган ташкилотларни кредитлаш амалиётини истисно қилиш;
  • банк хизматларининг жозибадорлигини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш учун тариф сиёсатини оптималлаштириш ва бошқалар тавсия этилди.

 

Ўз навбатида, Бош прокуратура давлат органларининг тижорат банкларининг фаолиятига маъмурий аралашувига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтиради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.


 

Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум