Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Крипто-дўконлар учун қоидалар ўрнатилмоқда

04.11.2022

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами. № 3395 от 31.10.2022г.).

 

Ҳужжатга мувофиқ крипто-дўкон мижозларга ўзининг электрон платформасига ва (ёки) савдо объектига мижозлар томонидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни ташкиллаштиради.

 

Маълумот учун: крипто-дўкон крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари турига киради; мазкур фаолият Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди).


Жисмоний шахслар қўйидаги операцияларни амалга оширишга ҳақли:

  • крипто-дўконнинг электрон платформасида:
    • банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютага сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича;
    • чет эл фуқаролари – банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича;
  • савдо объектида:
    • банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютага сотиб олиш бўйича;
    • крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиб олиш бўйича;
    • крипто-активларни фақат миллий валютага сотиш бўйича.

 

Шу билан бирга крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчили эканлиги белгиланмоқда.

 

Крипто-дўкон қуйидагилар билан муносабат ўрнатишга ҳақли эмас:

  • вояга етмаган шахслар;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатларми миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17