Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?

19.12.2024

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди (17.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3584-сон).

 

Буйруқ билан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг фаолияти бўйича лицензия бериш учун давлат божи  қуйидаги миқдорларда белгиланмоқда: 

  • крипто-биржа учун – БҲМнинг 73,4 минг баравари (27,5 млрд сўм);
  • майнинг-пул учун - БҲМнинг 3 минг баравари (1,1 млрд сўм);
  • крипто-депозитарий – БҲМнинг 7 минг баравари (2,6 млрд сўм);
  • крипто-дўкон – БҲМнинг 3,7 минг баравари (1,4 млрд сўм).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев