Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Криптовалюта. Ички назорат қандай амалга оширилади

17.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президент ҳузуридаги ЛБМА ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори билан Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3309, 9.06.2021 й.).

 

Ҳужжат «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга, Президентнинг 23.05.2018 йилдаги ПФ-5446-сон Фармонига ҳамда 3.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ички назоратнинг мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қаратилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
  • крипто-активлар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.

 

Ички назоратнинг асосий вазифалари жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

  • ўз таваккалчиликларини аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтиришга доир тегишли чораларни кўриш;
  • мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни ва идентификациялаш жараёнини амалга ошириш, шу жумладан мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;
  • бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини ўрганиш бўйича имкон қадар чораларни кўриш;
  • юқори мансабдор шахслар,  уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш.

 

Ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган шахс (кейинги ўринларда – масъул ходим) ташкилотда крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи раҳбар ходимлар орасидан танланади. Масъул ходим ҳамда Ички назорат қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар) талаблари бажарилиши тўғрисида маълумотлар ҳар йили 10 январга қадар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига (ЛБМА) юборилади. Ўз навбатида, ЛБМА ушбу маълумотларни ҳар йилнинг 20 январига қадар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборади.

 

Масъул ходим қуйидаги функцияларни бажаради:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун крипто-активлар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахс хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонунчиликда, мазкур Қоидаларда ва ички қоидаларда назарда тутилган чораларни кўради;
  • даромадларни легаллаштиришга оид қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар раҳбарига тақдим этади;
  • Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
  • террористик фаолиятни амалга оширишда ва оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахснинг ходимларига етказилади.

 

Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар ички қоидаларни ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари лозим. Уларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

  • таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, камайтириш ва ҳужжатлаштиришга доир чораларни амалга ошириш тартиби;
  • мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини лозим даражада текшириш, шунингдек мижозлар операцияларининг мунтазам назоратини амалга ошириш қоидалари;
  • керакли ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
  • шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби, шунингдек бундай операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби.

 

Шунингдек крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар:

  • мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларини кўришлари керак;
  • мижозга бериладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни бажаришнинг тегишли таваккалчилик даражасини аниқлашлари лозим;
  • белгиланган мезонлар ва аломатлар ёрдамида шубҳали операцияларни аниқлашлари керак;
  • мижоз, унинг бенефициар мулкдори ва операция иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16