Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчмас мулк бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига қандай берилади

11.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2021 йилдаги 355-сон қарори билан Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • кўчмас мулк объектини бериш учун ҳужжаларни тайёрлаш;
  • объектни бериш бўйича қарор қабул қилиш;
  • объектни топшириш ва қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш.

 

Низомга асосан, республика кўчмас мулк объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.

 

Республика кўчмас мулк объектлари - давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари.

 

Қўшимча равишда республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • республика кўчмас мулкнинг бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Президентнинг ва (ёки) ҳукуматнинг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари;
  • манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари;
  • республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
  • объектларнинг паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум