Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПФ-250-сон Фармон бўйича ТИФ иштирокчилари учун 12 та муҳим ўзгариш Ташқи иқтисодий фаолият бўйича маълумотнома (бож, акциз ва божхона йиғимларининг амалдаги ставкалари, валюталар курси, ТИФ ТН кодлари) 2026 йилда бизни қандай қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар кутмоқда 2026 йилда бизни қандай қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар кутмоқда

Кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади

18.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 380-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

 

Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин:

  • ДХМга ташриф буюрган ҳолда;
  • ЯИДХП ёрдамида;
  • davreestr.uz. орқали.

 

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини тўлаш лозим.

 

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.

 

Маълумотномада:

  • кўчмас муллка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
  • давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
  • ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.


 

Собир Нурбердиев


Валюталар курси

2025-12-26
  • USD:12078.47 (+0.00) сум
  • EUR:14234.48 (+0.00) сум
  • RUB:155.23 (+0.00) сум