Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш қанчага тушади

26.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек кўчмас мулк объектлари манзилларини белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш бўйича хизматлар нархлари тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2019 йилдаги 623-сон қарори).

 

2014 йил 1 августдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, кўчмас мулк объектларини ижарага бериш (ижарага олиш) шартномаларини, ипотека ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек айрим кадастр маълумотномаларини бериш бепул амалга оширилган. Бироқ, 2018 йилнинг декабрь ойида янги тартибнинг тасдиқланиши билан бу норма амал қилишни тўхтатди. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 2019 йил июнь ойида киритилган тузатишлар туфайли рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан бирга йиғим тўланганлиги ҳақида ҳужжат тақдим этилади. Лекин ушбу йиғимнинг миқдори тасдиқланмаган.

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматлари нархи базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) каррали равишда қуйидаги тарзда белгиланади:

 

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни (давлат реестридан кўчирмалар бериш билан) ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:

  • умумий майдони 100 м2 гача бўлган жисмоний шахсларнинг турар жой кўчмас мулки – 1,25 БҲМ, 101 дан 300 м2 гача – 2 БҲМ, 301 м2 дан ортиқ – 3 БҲМ, юридик шахслар учун эса майдонидан қатъи назар – 5 БҲМ;
  • жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулки – 3 БҲМ, юридик шахслар – 5 БҲМ;
  • жисмоний шахслар учун якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси, - 1 БҲМ, нотурар жой объектларини қуриш учун – 3 БҲМ, юридик шахсларга тақдим этилгани учун – 5 БҲМ;
  • ипотека ва ипотека ҳақидаги шартнома, шунингдек, ижара ҳуқуқи – 1,25 БҲМ;

б) мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида ахборот бериш учун – БҲМнинг 20%и;

в) кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун – 1 БҲМ.

 

Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари тасдиқланган қийматнинг 50%ини тўлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.09.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2019-11-12
  • USD:9490.77 (+23.50) сум
  • EUR:10455.03 (--115.18) сум
  • RUB:148.82 (--0.31) сум