Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингОнлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингЛизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор? - buxgalter.uz да ўқингБир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади- buxgalter.uz да ўқингIII чорак учун кимлар кузатилади? - buxgalter.uz да ўқингВir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади - buxgalter.uz да ўқинг Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак? - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқинг2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда buxgalter.uz да ўқинг5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш соддалаштирилади

01.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармони кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тартибини ўзгартиришни назарда тутади.

 

Янгиликларнинг моҳияти шундаки, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб кўчмас мулкка: ер участкалари, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳнома бекор қилинади. Рўйхатга олиш тегишли ёзувни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимлар давлат реестрига электрон шаклда киритиш билан амалга оширилади.

 

Кўрсатилган санадан бошлаб кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги, шу жумладан, ушбу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши, шунингдек, улар билан тузилган битимлар ҳақидаги ахборот “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий органларига:

  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
  • давлат нотариал идоралари;
  • Қурилиш вазирлигининг ҳудудий тузилмалари;
  • бошқа ваколатли органлар томонидан тақдим этилади.

 

! Ахборот тегишли хатти-ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда ахборот-коммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. Шу тариқа, юридик ва жисмоний шахслар – кўчмас мулк мулкдорлари ёки ашёвий ҳуқуқлар эгаларининг ҳозиргидек рўйхатга олувчи органга мустақил равишда мурожаат қилишлари талаб этилмайди.
 

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилганда, давлат ва бошқа ташкилотлар сўров юборганда “Давергеодезкадастр” қўмитасининг бўлинмалари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимлар давлат реестридан электрон ва (ёки) қоғоз шаклдаги кўчирмани тақдим этади. Бу амалдаги ҳужжат (кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳнома) ўрнига тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигининг тасдиғи бўлиб хизмат қилади.

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва улар билан тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга таърифланган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда 2 ой муддатда тузатишлар киритилади.

 

Таҳририятдан: Фармон билан назарда тутилган тартиб ер участкаларига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш қисмида Ер кодекси ва “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунга киритилган, 2018 йил 26 октябрдан кучга кирадиган тузатишлар (24.07.2018 йилдаги ЎРҚ-487-сон Қонунга биноан, шарҳга қаранг) билан тафовут қилади. Улар, аксинча, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳномани ерга бўлган ягона ҳуқуқни белгиловчи  ҳужжат сифатида расмийлаштиришни назарда тутади.

 

Расман, модомики 24.07.2018 йилдаги ЎРҚ-487-сон Қонун 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармонга нисбатан юқори юридик кучга эга экан, Фармонда назарда тутилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тартиби ер участкаларига татбиқ этилиши керак эмас. Бироқ, ҳақиқий ҳуқуқни қўллаш амалиёти  27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармондан келиб чиққан ҳолда шаклланиши мумкин, чунки унда назарда тутилган янгиликлар илгарироқ кучга киради. Бу ҳолда қонун ҳужжатларига ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳнома беришни бекор қилиш билан боғлиқ такроран тузатишлар киритиш талаб этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_