Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш янада осонлашади

08.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 5.04.2019 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4270-сон қарори имзоланди.

 

Эслатиб ўтамиз, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига яқинда ўзгартиришлар киритилган эди (батафсил қаранг). Бироқ ушбу давлат хизматининг сифати, тезкорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда тизимни ислоҳ қилишни давом эттиришга қарор қилинди. Шу муносабат билан қабул қилинган ҳужжатда бир қатор чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш назарда тутилган.

 

Биринчидан, «ягона дарча» тамойили асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (бундан кейин – Реестр) кўчирмалар берилади:

  • давлат нотариал идоралари томонидан – улар кўчмас мулкка оид битимларни тасдиқлаганда, кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган (юкланган) ва бекор бўлган ҳоллар бундан мустасно;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан – кўчмас мулк (давлат активлари қисмида) «E-IJRO AUKSION»да сотилганда;
  • риэлторлик ташкилотлари томонидан – нотурар кўчмас мулк бўйича риэлторлик хизматларини кўрсатганда; 
  • 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида (21.10.2016 йилдаги ПҚ–2639-сон қарор билан тасдиқланган) иштирок этаётган тижорат банклари томонидан – қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда.

 

Иккинчидан, Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банкларининг маълумотлари асосида мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза талаб этилмайди.

 

Учинчидан, қуйидаги тартиб бекор қилинади:

  • кўчмас мулкни бегоналаштиришда давлат нотариал идорасига Реестрга уланиш имкониятини берган ҳолда, унга бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўчмас мулк эгаларидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга рўйхатдан ўтказувчи органнинг ёзуви (штампи) қўйилишини талаб қилиш.

 

 Тўртинчидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

  • нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат давлат нотариал идорасининг талабномасига асосан (кўчмас мулкка оид битим тасдиқлангунга қадар) электрон шаклдаги кадастр паспорти тайёрланганидан кейин нотариуслар томонидан АКТдан фойдаланган ҳолда ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма берилади. Пойтахтда ушбу тартиб 2019 йил 1 сентябрдан амал қила бошлайди;
  • уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига АКТдан фойдаланган ҳолда юборилади;
  • кўчмас мулк объектини «E-IJRO AUKSION» орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга АКТдан фойдаланган ҳолда юборилади;
  • кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар уларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин тегишлича давлат нотариал идоралари ва давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади. Бунда коммунал хизматлар кўчмас мулкнинг янги эгаларидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас;
  • қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани Ергеодезкадастрдавқўм органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек банкка рўйхатдан ўтказилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиш бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари бекор қилинади;
  • тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилади, у шартнома асосида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузади, техник режаларини расмийлаштиради, шунингдек уларни техник ҳисобга қўяди. Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, шунингдек тегишли малака комиссияларининг қарорлари асосида Ергеодезкадастрдавқўмнинг малака шаҳодатномасини олган шахс кадастр муҳандиси бўлиши мумкин. Малака шаҳодатномасини олиш учун шахс геодезия ва ер кадастри бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлиши ва малака имтиҳонини топшириши шарт. Кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланувчи шахс риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини тузади.

 

Ваколатли вазирлик ва идораларга санаб ўтилган чора-тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур бўлган ташкилий вазифалар топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.