Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кунчиқар мамлакати университетларида ўқиш учун Япония грантлари

05.08.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2015 йилдаги 206-сон қарори билан Ўзбекистон вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

 

__________________

 

! Энг муҳими ҳақида қисқача: Мамлакатимиз вакиллари Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқишади. Ўқиш тугагандан кейин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳужжатларни нострификация қилинишига ва улар ишга жойлаштирилишига кўмаклашади, уларнинг меҳнат фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради.

__________________

 

Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Япония Халқаро ҳамкорлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Ҳукумати номидан Айирбошлаш ноталари ва Грант Битимини имзолаш ваколати Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Икрамовга берилди.

 

Грантларни олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча тартиб-қоидаларни расмийлаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклатилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар топширилди:

 

- Ташқи ишлар вазирлигига - лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлаш;

 

- Ички ишлар вазирлигига  - визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар яшаш жойларида давлат божлари ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминлаш.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида янги» шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16