Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Лизинг ташкилотлари ва миллий автоташувчиларга имтиёзлар берилди

09.03.2018

 

Президентнинг 6.03.2018 йилдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3589-сон қарори имзоланди. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Соҳани бошқариш тизими ислоҳ қилинди  

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг дарё транспорти соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича ваколати ФВВга ўтказилди. Тегишинча, идора Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги («Ўзавтотранс» агентлиги) этиб қайта номланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтдаги шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар ва департаментлар «Ўзавтотранс» агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштирилади.

 

Шунингдек қуйидагилар агентлик таркибига ўтказилди:

  • Нукус автомобиль йўллари хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи;
  • Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежи;
  • Самарқанд автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи.

 

Иккита муассаса қайта номланди:

  • Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази – «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази» ДК деб;
  • «Автодарётранс-илм» касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази – «Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти» ДК деб.

 

Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

 

У юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда фаолият юритади. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва молиялаштириш йўналишлари қуйидагича этиб белгиланган.

 

Маблағларни шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

 шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100%и

илмий-тадқиқот ишлари, йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишлари оралиқ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича дастурлар

«Ўзавтотранс» агентлигининг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан автомобиль ташувлари соҳасида тузилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар бўйича ундириладиган жарималар суммасининг 84%и

автотранспорт воситаларини харид қилиш

 

Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари (заёмлари) ва грантлари

автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

 

давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

«Ўзавтотранс» агентлигини сақлаш

 

Шуъбалар ташкил этилди, мақсадли параметрлар ва АКТни жорий этиш дастури тасдиқланди

 

Биринчидан, автомобилда ташиш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун шаҳар ва туманлардаги автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш шуъбалари ташкил этилади.

 

Иккинчидан, 2018–2021 йиллар учун тасдиқланган мақсадли параметрларга мувофиқ йўловчилар ташийдиган 437 та янги автобус йўналиши ташкил этилади, 84 та йўловчи автовокзаллари ва автостанциялари қурилади ва реконструкция қилинади. Автомобилда халқаро ташишларни амалга ошираётган миллий ташувчиларнинг парки катта ҳажмли юк автотранспорт воситаларининг 3824 бирлиги билан янгиланади.

 

Учинчидан, Автомобиль транспорти бошқарув тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди. Унинг умумий ҳисоб-китоб қиймати қарийб 90 млрд сўмни ташкил этади. Дастур соҳада инновацион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида замонавий интеллектуал транспорт тизимининг муҳим элементларини фаол жорий этишга йўналтирилган. 

 

Имтиёзлар берилди

 

1.01.2022 йилгача бўлган муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилди:

 

лизинг ташкилотлари ва халқаро автоташувларни амалга оширувчи миллий ташувчилар – мамлакатимизга олиб кирилаётган ва ўзимизда ишлаб чиқарилиб, харид қилинаётган янги юк автотранспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ундириладиган йиғимлар тўлови;

 

асосий фаолият тури автобусларда йўловчилар ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчилар транспорти ташкилотлари – ер солиғи тўловлари.

 

«Ўзавтотранс» агентлиги ва унинг томонидан ташкил этиладиган ихтисослашган корхоналарга ҳам бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум