Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш жадаллаштирилади

23.10.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 20 октябрь куни “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Вазирлар Маҳкамасига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳини ташкил қилиш ва аниқ чора-тадбирлар ҳамда уларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Фармон билан:

  • 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва уни 2020-2022 йилларда амалга ошириш дастури;
  • 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланди. Улар тўртта асосий соҳалар бўйича гуруҳланган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Давлат тилини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш

Давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш

Давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига интеграциялашувини таъминлаш

Давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш

  • 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72%га, 2030 йилгача эса 80%га етказиш;
  • 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида ўзбек тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;
  • олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш
  • лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;
  • 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;
  • телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100%га етказиш
  • 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;
  • дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;
  • хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш
  • 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;
  • 2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш;
  • хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили курсларини зарур илмий, ўқув-услубий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш, ўзбек тилини ўргатишга доир илмий тадқиқотлар миқдорини ошириш

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади;
  • масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади.

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Марказда ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли (1-2 ойгача) ўқув курслари ташкил этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

а) узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш:

  • кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
  • “Ўзбек тилининг имло луғати”;
  • “Ўзбек тили синонимлари луғати”;
  • “Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати”;
  • “Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати”;
  • “Ўзбек тили омонимлари луғати”.

б)  олий таълим муассасаларининг филология таълим йўналишларида “Компьютер лингвистикаси” ва “Амалий филология” йўналишларини ташкил қилиш;

в) хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тили марказлари фаолиятини йўлга қўйиш;

г) ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини яратиш;

д) ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастурини яратиш;

е) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ахборот-таҳлилий, маънавий-маърифий ва маданий-гуманитар телеканалларини хорижий давлатларда намойиш этиш. Бунинг учун ОТТ платформаси - Интернет тармоғи орқали теледастурларни намойиш этиш тизими ишга туширилади.

 

“O‘zbekiston” телеканалида юртимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб қилувчи, маълумотларни хорижий тилларда ёритадиган “Do‘stlik” ахборот-маърифий дастурлар таҳририятини ташкил этилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб марказий телеканалларда “Тилга эътибор”, “Она тилида сўзлашамиз”, “Нотиқлик маҳорати”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Китоб билим манбаи”, “Билимли ёшлар – келажак бунёдкори” каби туркум кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда эфирга узатиб борилади.

 

Эльмира Сиразиева.


 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум