Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса Корпоратив чекларни my3.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказиш керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак

Лойиҳа келишилиши учун – 10 кун

23.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига қўшимча киритилди (рўйхат рақами 2565-8, 19.04.2019 й.).

              

Эслатиб ўтамиз, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат - вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан буйруқ ёки қарор тарзида қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

 

Лойиҳа,  башарти бу қонунчиликка асосан мажбурий бўлса (Қоидаларнинг 68-бандига қаранг) ёки лойиҳа ўзида бошқа вазирлик ва идораларнинг манфаати ва ваколатига дахл қиладиган нормаларни сақласа, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилиши лозим.  

 

Тузатишлар билан вазирлик ва идоралар томонидан лойиҳа келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши лозим бўлган муддат белгиланди - тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

.

Валюталар курси

2025-05-16
  • USD:12965.34 (+0.00) сум
  • EUR:14525.07 (+0.00) сум
  • RUB:161.34 (+0.00) сум