Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

21.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Улар тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Васийлик кенгаши – бу маданият ва санъат муассасаларининг вазифалари ва муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни жалб этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишда уларга кўмаклашиш, пулли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида ташкил этиладиган жамоатчилик-маслахат органи.

 

Ушбу ҳолда театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари, ансамбллар ва шу кабилар), маданий-маърифий муассасалар (маданият марказлари, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари), идоравий мансублигидан қатъи назар моддий маданий мерос объектлари ва архитектура ёдгорликлари хусусида сўз боряпти.

 

Васийлик кенгаши таркиби муассасанинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Унга давлат ташкилотлари, ННТ, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслар кириши мумкин. Маданият ва санъат муассасаси раҳбари кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас.

 

Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди, жамоатчилик асосида иш кўради, барча аъзоларининг ихтиёрий иштирок этиши ва тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида ташкил этилади. Кенгашнинг сон таркиби (агар унинг низомида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса) регламентлаштирилмайди, таркиби ва раҳбариятдаги ўзгаришлар, қоидага кўра, бир йилда бир марта ўтказилади.

 

Кенгаш мажлислари заруратга кўра, бироқ ярим йилда камида 1 марта ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми ҳозир бўлса, у ҳуқуқий ваколатли бўлади (кворум). Қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, маблағлар тушуми ва харажатларнинг йиллик молиявий режасини тасдиқлаш масалалари бўйича эса - ҳозир бўлган аъзоларининг 2/3 қисмининг овози билан қабул қилинади.  Овозлар тенг бўлганда - раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Мажлис баённомаларининг электрон версиялари маданият ва санъат муассасасининг сайтида эълон қилинади.

 

Васийлик кенгаши бир йилда камида бир марта муассаса раҳбарининг қабул қилинган қарорлар ижроси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитади. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш учун молиявий назоратнинг ваколатли органи - молиявий тафтишчи ёки назорат-тафтиш комиссияси ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2019-11-19
  • USD:9500.96 (+10.19) сум
  • EUR:10498.56 (+43.53) сум
  • RUB:149.01 (+0.19) сум