Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Маҳалла еттилиги” фаолиятини баҳолаш механизми такомиллаштирилади

23.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2024 йилдаги “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сон қарори имзоланди.

 

Президентнинг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига мувофиқ “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади.

 

KPI кўрсаткичлари мазкур ходимларнинг иш берувчилари томонидан Уюшма билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Бунда маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини баҳолашда уларга 20 фоиз балл беришга ҳақли.

 

“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.

 

“Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолияти уларнинг ҳар ойлик иш режалари асосида амалга оширилади. Еттиликнинг ҳар бир аъзосига устувор тадбирлар ва вазифалар ажратилади.

 

Бир ой муддатда “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикаси қайта ишлаб чиқилади. Бунда:

  • хотин-қизлар фаоли фаолиятини баҳолашда ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва/ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерлари сони инобатга олинмайди;
  • ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда “янги ташкил қилинган субъектлар” кўрсаткичига асосан уларнинг олис ҳудудларда фаолият юритаётганларига қўшимча коэффициент бериш имконияти ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-14
  • USD:12614.80 (+0.00) сум
  • EUR:13626.51 (+0.00) сум
  • RUB:143.33 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25