Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маҳалла ходимлари олий маълумот олиши мумкин

12.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2021 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон қарори қабул қилинди.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, ушбу соҳанинг жойларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида «Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.

 

2021 йил 1 мартга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёж тўлиқ таҳлил қилинади ҳамда асослантирилган таклифлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этилади.

 

Кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Имтиҳонларни муваффақиятли топширган фуқароларга тавсияномалар бериш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
  • маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
  • фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича «намунали» деб топилганлиги;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вилоят, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, бўлимлари томонидан ижобий тавсифланганлиги;
  • интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16