Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик шахслар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловлар бўйича ЖШДС ҳисоботини қандай қайта топширади? Ўзини ўзи банд қилган шахс ортиқча тўланган солиқларни қандай қайтариб олади МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқд Soliq иловасида электр энергияси истеъмолини қандай текшириш керак Чек-лист: ташкилот ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўғрисидаги қарорни олганда нима қилиш керак Суд ҳужжатлари давлат ижрочиси томонидан ижро этилиши учун нима керакСуд ҳужжатлари давлат ижрочиси томонидан ижро этилиши учун нима керак

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади

12.09.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.09.2025 йилдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-163-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат маҳаллаларда ёшлар билан ишлашни такомиллаштиришга, хусусан, ёшлар етакчиларининг индивидуал ва манзилли ишини фаоллаштиришга, шунингдек ёшларнинг касбий қизиқишларини эрта аниқлашга қаратилган.

 

Ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари:

  • ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;
  • ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, "Беш ташаббус олимпиадаси"ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
  • меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандликка кўмаклашиш;
  • "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.

 

Ёшлар етакчиларига асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа топшириқларни юклаш тақиқланади.

 

Фармон билан "маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ўртасида ёшларни, хусусан, умумтаълим мактаблари битирувчиларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик тизими жорий этилади.

 

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ойда синф раҳбари ва мактаб психологи ҳамкорлигида хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ҳамда битирувчи синф ўқувчилари ўртасида қўшимча фанлар, хорижий тиллар ва касбларни ўрганиш, спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиш билдираётганларни аниқлайди.

 

Кейин бундай ўқувчиларнинг рўйхати шаклланади ва ёшлар етакчиси ҳамда маҳалла раисига тақдим этилади.

 

Ёшлар етакчилари меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандликка кўмаклашади. 

 

Ёшлар билан ишлаш жараёнини рақамлаштириш

 

2026 йил 1 февралгача "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида қуйидаги функцияларга эга "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади:

  • ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида "Ёшлар баланси"ни шакллантириш;
  • ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш;
  • ёшларга оид мавжуд имтиёзлар, преференциялар ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш.

 

2026 йил 1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан ижтимоий ёрдам олиш бўйича аризаларни тақдим этиш ва қараш натижалари бўйича қарор қабул қилишга оид барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Ёшларнинг ягона электрон платформаси орқали амалга оширилади.

 

2026 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар йили давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш тўғрисида миллий маъруза тайёрланади. У 30 июнь – Ёшлар куни арафасида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 11.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-09-17
  • USD:12285.16 (+0.00) сум
  • EUR:14514.92 (+0.00) сум
  • RUB:148.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг