Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари танлови ўтказилади

22.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 608-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Танловни ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга асосан, танлов ҳар йили 10 та йўналиш бўйича ўтказилади. Танловда амалий иш тажрибасига эга ва маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада олти ой давомида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари иштирок этишлари мумкин.

 

Ҳар йили 5 сентябрга кадар Ёшлар ишлари агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.

 

Рўйхатдан ўтиш ҳар йили 5 сентябрда бошланиб, 30 сентябрь куни якунланади.

 

Танловнинг босқичлари қуйидаги тарзда ўтказилади:

  • туман (шаҳар) саралаш босқичи – октябрь ойида;
  • ҳудудий саралаш босқичи – ноябрь ойида;
  • республика финал босқичи – декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида. 

 

Республика финал босқичи ғолиблари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

  • юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
  • ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.

 

Бундан ташқари, улар «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • танлов Ташкилий қўмитасининг таркиби;
  • танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларнинг намунавий таркиблари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17