Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона чет эл компаниясидан юк автомобилини ижарага олса Ижтимоий солиқни тўлаш вақти ва ҳисобот топшириш тартиби Янги йилда бухгалтерга нима совға қилиш мумкин: фойдали ғоялар

Махфий ҳужжатлар билан ишлашнинг янги қоидалари жорий этилмоқда

10.12.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат органлари ва электрон ҳужжат айланиш тизимларида фойдаланиладиган махфий ҳужжатлар билан ишлашнинг янги қоидалари тасдиқланди (04.12.2025 й. 766-сон ВМҚ).

 

Қоидалар махфий материаллар билан ишлашнинг тўлиқ циклини тартибга солади – тайёрлаш ва расмийлаштиришдан тортиб, рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш, такрорлаш ва кейинчалик фойдаланишгача.

 

Қоидалар электрон ҳужжат айланиши тизимларига техник талабларни ҳам белгилайди: энди давлат органлари фақат ахборот хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтган рақамли платформаларда ишлай олади.

 

"Ўзархив" агентлигининг янги вазифалари

 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигига кенгайтирилган ваколатлар берилади. У барча давлат органларининг махфий ҳужжатлар билан ишлашини мувофиқлаштиради, регламентларга риоя этилишини назорат қилади ва ҳуқуқбузарликлар аниқланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари билан ҳамкорлик қилади. Номувофиқликлар аниқланган тақдирда, агентлик уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериши шарт.

 

Рақамли модернизация

 

Қарорнинг асосий йўналишларидан бири давлат ахборот тизимларини янги талабларга мослаштириш бўлди. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Киберхавфсизлик маркази икки ой муддатда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро тизими ва "edo.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш модулини янги қоидаларга тўлиқ мослаштириш учун янгилаши шарт.

 

Жойларда регламентларни янгилаш

 

Республика ва маҳаллий ҳокимият органлари уч ой муддатда:

  • ўзларининг электрон ҳужжат айланиш тизимларида махфий ҳужжатлар ҳимоясини таъминлайдилар;
  • ҳужжатлар билан ишлашнинг ички тартибларини қайта кўриб чиқадилар;
  • чекланган фойдаланиш тоифасига мансуб маълумотлар рўйхатини тасдиқлайди.

 

Ҳужжатда махфий маълумотларнинг намунавий рўйхати келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2026 йилдан кучга киради.