Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Маҳкумлар давлат хизматларидан онлайн фойдаланишлари мумкин

03.11.2022

Рус тилида ўқиш

Ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 2495-6, 31.10.2022 й.).

 

Қўшимчага мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариал хизматлардан фойдаланиши учун алоҳида хоналар ажратилади. Ушбу хоналар веб-камера ҳамда интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.

 

Маълумот учун: 2022 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, республика жазони ижро этиш муассасаларида 30 мингга яқин шахс жазо ўтамоқда. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 31.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Собир Нурбердиев.